сотиб олган нарсасидан айб топса, дейлик, кумушга мис қўшилган ёки у қора бўлса, олиб қолишга ҳам алмаштирган вақтининг нархи ўзгармаган бўлса, қайтаришга ҳам ихтиёрлидир. Ўзида олиб қолса, савдо ўз кучида қолади, қайтарса, бузилади. Биров йигирма тўрт пробали олтинни йигирма тўрт пробали олтинга алмаштирса, кейин алмаштиргани ўн саккиз пробали олтин бўлиб чиқса, бу иш алдаш ҳисобланиб, у олтинни қайтаришга ҳам ёки ўша куннинг нархида олиб қолишга ҳам ихтиёрлидир. Аммо айби учун қўшимча пул олиши мумкин эмас. Чунки бир хил жинсда тенглик бўлиши керак, деган шарт йўқолади. Бир кишининг бировдан қарзи бўлса ва унга, қарзингнинг бир қисмидан кечсанг қолган қисмини тезроқ бераман, деса, жоиз бўлмайди. Чунки бу иш нақдни насияга ортиқ-камига сотишдир. У қарзини озроқ миқдордаги нақдга сотгандай бўлади, ортиқ-камлик юзага келиб, рибога айланади. Шунингдек, қарз берган одам ҳам, зиммангдаги юзни тезроқ берсанг, сенга ўн дирҳам бераман, дейиши ҳам жоиз эмас. Бунда ҳам ортиқ-камлик юзага келиб, рибога айланяпти. Муслим Абу Саид Ҳудрийдан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:
106-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|